Loading the player...

Ўзбекистон армиясининг 10 минг аскари пахта термоқда

  • Сирдарё вилоят ҳокимлиги мулозимининг Озодликка билдиришича, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 10 минг аскарлик қўшини вилоятнинг Оқ олтин тумани далаларида пахта термоқда.nnБухородаги ҳарбий қисмнинг бир йиллик хизматдаги оддий аскари Озодлик билан суҳбатда улар 20 сентябрдан буён Оқ олтин туманида пахта тераётгани, ҳозир ҳаво совиб, далада пахта қолмаган бўлса-да, уларга 5 декабргача далада қолиш буюрилганини айтди.nnОқ олтин тумани далаларида ҳарбийлар пахта тераётганига оид аскардан келган хабарни Сирдарё вилоят ҳокимлигининг ўзини таништиришни истамаган мулозими тасдиқлади. Мулозимнинг Озодликка айтишича, шу кунда 10 мингга яқин аскар пахта теряпти.nnТеримчилар орасида 1 йиллик ҳарбий хизматдаги аскарлардан тортиб, 5 йиллик шартнома асосида ишлайдиган ҳарбий хизматчилар ва 1 ойлик ҳарбий хизматга чақирилганлар ҳам бор.nnБухородаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилувчи оддий аскар Озодликка 20 сентябрдан буён Сирдарёнинг Оқ олтин туманида пахта тераётганини айтди.nn- 5 декабргача қоласизлар дейишяпти. Ҳозир ҳаво совуқ, далада пахта қолмаган. Кун бўйи 2 -3 кило сифатсиз пахта терамиз, бекор вақтимизни ўтказяпмиз. Ундан кўра ҳарбий машғулотларни ўтасак фойдалироқ бўларди, - деди исми ошкор этилишини истамаган оддий аскар.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#армиясининг#10#минг#аскари#пахта#термоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up