Loading the player...

Армияга чақирилганлар пахта термоқда

  • Озодликка мамлакатнинг турли вилоятларидан бўлган мурожаатларга кўра, бир ойлик ҳарбий хизматга чақирилганлар пахта теримига жалб қилинмоқда. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бу ҳолатга ойдинлик киритиш ҳақидаги Озодлик сўровини жавобсиз қолдирди.n“Олмалиқдаги 1 ойликка чақирилганларни пахта теримига жалб қилмоқда. Мажбурлаб пахтага олиб кетишаяпти. Шахсан мени ҳам чақиришди. Қочиб юрибман”, дея ёзди исмини ошкор қилса, тазйиқ бўлишидан қўрққанини айтган олмалиқлик йигит.nnАйни шу сабаб исми очиқланмаслигини сўраган самарқандлик йигит эса ўзини мудофаа бўлимига алдаб чақиришганини айтади.nn“Мени армияга олиб кетишаяпти. Ҳозир военкоматдаман. Алдаб чақиртиришди. “Ҳужжатларинг керак”, деб чақиртиришди. Келсам, ҳеч қаерга чиқартирмай ушлаб ўтиришибди. Бугун олиб кетаркан. Пахта терарканмиз”, дея ёзди самарқандлик йигит.nnБухоролик йигит ҳам 24 сентябрь куни Озодликка айни шу ҳақда хабар йўллаб, 1 ойлик ҳарбий хизматга чақирилганлар пахта даласида “хизмат” қилаётгани ҳақида ёзди.nn“Бухоро тумани Мудофаа ишлари бўлимида хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийлар Қоровулбозор туманига пахта теримига юборилди. Танишим бир ойлик хизматга пул тўлаган эди, уни ҳам гуруҳи билан пахтага жўнатишди. Йигитлар ҳарбий хизмат учун отнинг калласидай пул тўлаб, пахта даласида “хизмат” ўтамоқдалар..”, дейди исми очиқланишини истамаган бухоролик йигит.nnХудди шу мазмундаги хабар Озодликка Хоразм ва Фарғонадан ҳам келди. Йигитларнинг ёзишича, улар бир ойлик ҳарбий чақирув учун тўлов (3 418 812 сўм)ни олдиндан тўлаб қўйишган ва уларга бир йил давомида навбат келгач, хизматга чақирилиши ҳақида аввалдан айтилган бўлган.

    Category : Новости и политика

    #Армияга#чақирилганлар#пахта#термоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up