Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Жиззах вилоят, Дўстлик туманидаги мактаблар ўқитувчиларнинг бир гуруҳи 24-25 октябрь кунлари мажбуран пахта теримига чиқарилди.nnБу ҳақда Озодликка хабар берган мактаб директорларидан бирининг айтишича, ҳар бир мактабдан ўндан ортиқ ўқитувчи дарсларини бошқа ўқитувчиларга қолдириб, далага чиққан.nnБундан ташқари, ўқитувчилар уйма-уй юриб аҳолини пахта теришга даъват этишга мажбур қилиняпти.nnТуман пахта штаби ўқитувчилар пахтага чиқарилганини инкор қилмоқда.nnДўстлик тумани марказидаги 13-, 14-, 18-, 2- умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари 24-25 октябрь кунлари пахта теримига мажбуран чиқарилгани ҳақида исми сир қолишини сўраган мактаб директорларидан бири Озодликка хабар қилди:nn“Жиззахда ёққан ёмғир тинганнинг эртаси куни, 24 октябрда туман ҳокими ва прокурори мактаб директорларига бир қисм эркак ўқитувчиларни пахта теримига чиқариш ҳақида оғзаки буйруқ берди. Мен ҳам ўқитувчиларга вазиятни тушунтириб, қарийб ўн кишини пахтага чиқаришга мажбур бўлдим. Масалан, 1- мактабнинг деярли барча эркак ўқитувчилари пахтага ҳайдалди. Сизларга чиқишимдан мақсад, бу гапларни ўқитувчилар бу йил пахтага чиқмайди деган Бош вазир жанобларига етказиб қўйиш”.