Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Андижон шаҳридаги қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари пахта терими учун ўқувчилар ота-оналарини кўндириш ёки “ПК”(пахта қабул пунктидан пулга пахта сотиб олиш) қилишга мажбурланаётганидан Озодликка арз қилди.nnЎқитувчиларнинг айтишларича, ҳар бир ўқитувчи камида икки юз минг сўмга мажбурий обуна қилдирилмоқда.nnКоллеж раҳбарияти ўқитувчилар ота-оналарни пахта теримига тарғиб қилаётганини тасдиқлади, аммо "ПК" ва мажбурий обунани инкор қилди.nnАндижон шаҳридаги қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиларининг Озодликка юборган мактубида ўқитувчилар мажбурий меҳнат ва обунадан ҳали ҳам қутулмаганликлари ҳақида ёзган:nn“Президентимиз ва Бош вазиримиз ўқитувчиларга тегманглар, ўз ишидан ташқари бошқа ишларга мажбурламанглар, мажбурий обуна қилдирманглар деб бир неча бор айтган, таълим муассасалари ҳокимиятдан ажратилган бўлса ҳам, Андижон шаҳрида биз ҳануз ҳокимиятнинг мардикори бўлиб қоляпмиз. Ўзимиз пахтага чиқмасак ҳам ўқувчиларимиз оиласидан бирор кишини пахтага чиқаришимиз шарт қилиб қўйилди ёки “ПК” деганини қилишимиз керак экан”, деб ёзади андижонлик ўқитувчилар.