Loading the player...

Шуҳрат Аббосовнинг ўғли: “Отамнинг мустақил инсонлиги ўзбек ҳукуматига ёқмаган”- BBC Uzbek

  • Бундан уч йил олдин, 2016 йилнинг январида ўзбекистонлик режиссёр, кино арбоби Шуҳрат Аббосовнинг 85 йиллик юбилейи Москвада нишонланган эди. Режиссёр 2018 йилнинг апрел ойида Тошкентда оламдан ўтди. Унинг вафотига бир йил тўлгани муносабати билан буюк режиссёрни хотирлаш кечаси ҳам Москвада ўтказилди.n nМаросимни Россия кинематография иттифоқи¸ актёрлар гильдияси ва марҳум режиссёрнинг шогирдлари ташкиллаштирган. Пойтахтдаги Марказий Кино уйида устоз санъаткорнинг яқин инсонлари, расмийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. nn"Дил ва ор" деб номланган хотира кечасининг расмий қисмида россиялик машҳур актриса Валентина Тализина, биринчи ўзбек космонавти Владимир Жонибеков, кинорежиссёрлар Али Хамроев, Рустам Ўрозаев, Тимофей Спивак, рассом Шавкат Абдусаломовлар марҳум устозларини ёдга олиб, у билан боғлиқ ўз хотиралари билан бўлишдилар.nnАсли ўзбекистонлик машҳур курашчи, ҳозирда Россия давлат думаси депутати Артур Таймазов, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадов эса Шуҳрат Аббосов яратган фильмлар ва унинг шахси тўғрисида илиқ фикрларини билдиришди.nnЎзбек киноси арбоби бутун умр Ўзбекистонда яшаб ижод қилганига қарамай, нима учун унинг юбилейлари ҳамиша Москвада ўтказиб келинди ва хотира кечаси ҳам шу ерда ўтказилаяпти? nnBBC UZBEK бу саволни ташкилотчиларга берди.nn- Бу саволни мен ўзбек кино ижодкорларига, "Ўзбеккино" унитар корхонаси ва "Ўзбекфильм" раҳбариятига беришни истардим. Бизда Шуҳрат Аббосовдан ташқари жуда машҳур режиссёрларимиз, актёрларимиз бор. Яқинда севимли режиссёримиз Латиф Файзиевнинг ҳам 90 йиллиги бўлиб ўтди, лекин бирон бир тадбир ёки чиқишлар бўлгани йўқ. Йўлдош Аъзамов, Наби Ғаниев, буюк актёрларимиз Наби Раҳимов, Раҳим Пирмуҳаммедов сингари кўплаб фидокор инсонлар бўлган. Улар ўз вақтида давлат учун хизмат қилишди, бугун давлат уларни эсламайди, - дейди режиссёр Улуғбек Юлдашев.nnШуҳрат Аббосовнинг энг яқин шогирдларидан бири бўлган Улуғбек Юлдашевга кўра, бу каби тадбирлар харажат талаб қилмайди. "Асосийси, хоҳиш, ният керак", дейди у.nnТадбир тафсилотлари Москвадан мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт видеолавҳасида. nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek

    Category : Новости и политика

    #Шуҳрат#Аббосовнинг#ўғли:#“Отамнинг#мустақил#инсонлиги#ўзбек#ҳукуматига#ёқмаган”#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up