Loading the player...

Жиззах ҳокими гўшт нархини 39 минг сўмдан оширмасликни буюрди

  • Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев 21 январь куни имзолаган ҳужжатда вилоят ҳудудидаги бозорларда сотиладиган тўққиз турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг “энг юқори чегараланган нархлари” белгиланди.nnГўшт¸ балиқ¸ тухум¸ гуруч¸ картошка¸ пиëз ва сабзи нархлари нархи ошиши олдини олишга қаратилган ҳоким қарори¸ ундан хабар топган тадбиркорларнинг Озодликка айтишича¸ бозор иқтисоди қонунларига зиддир.nnЖиззах вилояти ҳокимлиги ва вилоят Рақобат бошқармасининг Озодлик гаплашган расмийлари ҳоким қарорига изоҳ беришни истамади.nnҲоким қўл қўйган “Тарқатиш варақаси”nnОзодликка Жиззах вилояти давлат ҳокимияти тизимида ишловчи мулозимдан келган ҳужжат нусхасидан кўрилишича¸ “Тарқатиш варақаси”ни вилоят ҳокимлигининг Иқтисодиëт ва тадбиркорлик масалалари мажмуи котибияти ҳозирлаган.

    Category : Новости и политика

    #Жиззах#ҳокими#гўшт#нархини#39#минг#сўмдан#оширмасликни#буюрди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up