Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қирғизистон парламенти раисининг ўринбосари Мирлан Бакиров 17 январь куни Маориф ва фан вазирлиги қошидаги Дастлабки касбий таълим агентлигининг молия-иқтисод бўлими бошлиғи Талантбек Тинисовдан узр сўрашга мажбур бўлди.nnТалантбек Тинисов парламент йиғилишига кўйлак ва галстук ўрнига депутатлар “футболка” деб ҳисоблаган свитер кийиб келгани учун изза қилинган эди.nnТалантбек Тинисов дастлаб депутат Алмазбек Тўктўров томонидан “изза қилинди”. Депутат: “Нима учун Жогорку Кенешга футболка кийиб келдингиз?” деб дўқ урди.nnТалантбек Тинисов: “Раҳбаримиз касал бўлиб қолди. Шунининг учун менга фақат эрталаб ишга келганимда “Сен парламентга борасан”, деб айтишди. Мен футболка эмас, свитер кийиб келганман. Бу ерга мен эмас, раҳбаримиз келиши лозим эди”, деб жавоб берган.nnШундан сўнг парламент раисининг ўринбосари Мирлан Бакиров ҳам “ғарибона кийинган” амалдорни “бозорчи”га ўхшатди.nn-Нима, парламент сизга бозорга ўхшаб кўриндими? Сиз қўмиталар чақирган одамлар рўйхатида ҳам йўқ экансиз. Боринг, кетаверинг,-деди Мирлан Бакиров.nnДепутатларнинг ғарибона кийинган одамга “ҳужум қилгани” тўғрисидаги видео телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Бу видео бир кун ичида бир неча ўн минг марта муҳокама қилиниб, кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.