Loading the player...

"Ўзбекистонда меҳнатга яроқли ҳар 5 одамдан 4 нафари қишлоқда ишлайди"

  • Жаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси эълон қилган «Ўзбекистонда бозорларни ташкил этиш. Барқарорликдан рақобатбардошликка қадар» деб номланган ҳисоботда мана шу ҳақда билдирилди.nnҲисоботда таъкидланишича, 2016 йилда мамлакатнинг меҳнатга яроқли ёшдаги аҳолиси сони 23 миллион кишига етган, бироқ уларнинг фақат 13 миллиони ишчи кучини ташкил этган.nnҲисоботда айтилишича, 2030 йилга келиб Ўзбекистонда ишчи кучи яна 4 миллионга кўпайиши мумкин.nn«Бу эса ишчи кучи кўпайиши бўйича Ўзбекистонни Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги бешинчи давлатга (Россия, Туркия, Украина ва Польшадан кейин) айлантиради», дейилади ҳисоботда.nnАйни пайтда экспертлар Ўзбекистондаги ишга яроқли ёшдаги аҳолининг асосий қисми иш билан таъминланмаганини ёки хориж давлатларига ишлаш учун кетишга мажбур бўлишларини ҳам таъкидлаганлар.nn“Бундай вазият аҳолининг бошқа қатламига қараганда кўпроқ ёшларга қаттиқ таъсир қилмоқда. 20-24 ёш оралиғидаги ҳар 10 одамдан бир нафари иш изламайди, чунки у иш топиб бўлмайди, деб ҳисоблайди”, -дейилади ҳисоботда.nnЖаҳон Банки гуруҳи ва Халқаро молия корпорацияси экспертлари Ўзбекистондаги асосий иш ўринлари қишлоқ хўжалиги улушига тўғри келишини ҳам билдирди.nn“Ҳар беш ишчидан 4 нафари қишлоқ ҳўжалиги ва майда хизматларни кўрсатиш соҳасида ишлайди, бу мазкур секторлар ЯИМда эгаллаган улушига мутаносибдир. Агар бандликни мулкчилик шаклига қараб бўлиштирадиган бўлсак, у ҳолда ишчиларнинг учдан бир қисми давлатга қарашли корхоналарда ишлаётганини, яна учдан бир қисми ўзини ўзи иш билан таъминлаётганини кўрамиз”, дейилади ҳисоботда.

    Category : Новости и политика

    #"Ўзбекистонда#меҳнатга#яроқли#ҳар#5#одамдан#4#нафари#қишлоқда#ишлайди"

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up