Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сешанба куни Хитой ойга юборган станция бортидаги пахта уруғи ўсиб чиққанини ва ўсишда давом этаётганини эълон қилинди.nnПахта жорий ой бошида Ойга юборилган Chang'e 4 (Чанъэ-4) станцияси бортидаги идиш ичида ўсмоқда. Тарихда илк маротаба фазода ўсаётган ўсимлик суратларини Чунсин университетининг Мураккаб технологияларни ўрганиш институти эълон қилди.nnУшбу илмий тажриба уюштирувчиларидан бири:nn- Бу Ой сатҳида инсонлар ўтказган илк биологик ўстириш экспериментидир, - деди.nnХитой ой худоси номи берилган Chang'e 4 станцияси 3 январь куни ойнинг орқа томонига қўндирилган илк станция бўлди.nn“Мини ой биосфераси“ тажрибасини ишлаб чиққан Чунсин университети ходимлари станция бортида 18 см узунликдаги челаксимон идишда ҳаво, сув, ва тупроқ юборишган.nnИдиш ичида пахта, картошка, хантал ўсимлигининг бир тури, дрозофила пашшаси тухумлари ҳамда хамиртуруш ҳам бор.nnСтанция юборган суратлар ниш урган пахта яхши ўсаётганини, аммо бошқа ўсимликлар униб чиқмаганини кўрсатади.nnChang'e 4 Швеция, Германия ҳамда Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Ой сатҳи, космик радиация ҳамда қуёш шамолининг Ер йўлдоши сатҳига таъсирини ўрганишни кўзлайди.nnСтанция ўз бортида Yutu 2 (Юту-2) деб номланган ойюрарни ҳам олиб чиққан. Ойюрар Карман кратерида тажрибалар ўтказади.