Loading the player...

Ўзбек журналисти Григорий тақвими ой номларини ўзгартиришни таклиф қилмоқда

  • Григорий тақвимига оид ой номлари ўзбек миллий қадриятларига ёт ва шу боис уларни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Мўмин (“Адабиёт газетаси”, 2 январь). Муаллиф айни пайтда амалда бўлган ой номларини қуйидаги тартибда атоқли отларга ўзгартиришни таклиф қилган: январь – Ватан, февраль – Навоий, март – Улуғбек, апрель – Амир Темур, май – Хоразмий, июнь – Зулфия, июль – Бухорий, август – Ибн Сино, сентябрь – Беруний, октябрь – Фарғоний, ноябрь – Жалолиддин, декабрь – Авесто. “Қадриятларимизга мос тақвим яратишимиз кечиктириб бўлмайдиган ҳаётий зарурат. Қачонгача ҳар ойда қадимги римликлар тақвими, уларнинг худо ва императорларини эслаймиз?” деб ёзган муаллиф.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбек#журналисти#Григорий#тақвими#ой#номларини#ўзгартиришни#таклиф#қилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up