Loading the player...

Ўзбек қиз ва Англиялик Лорд Шайх ўртасидаги севги - Ибрат Сафо лавҳаси BBC Uzbek

  • Самарқандлик Гули Мурадова ва Британиялик Лорд Муҳаммад Шайхнинг ишқий муносабатлари ва турмуш қуриши нафақат Британия, балки ўзбек ижтимоий тармоқларида ҳам қизғин муносабатларга сабаб бўлди. nnБритан матбуоти "официантка" Гули Мурадовани саккиз йил аввал Лорд Шайх билан ишқий муносабатларни бошлаб, хотинидан ажратишда айблаган. Аммо, Мурадова официантка бўлганини рад этади, ҳамда Лорд Шайх у билан танишганида аллақачон ўз аёлини талоқ қилган бўлганини айтади. nnЖуфтликнинг айтишича, улар ўртасидаги 45 йиллик фарқ улар учун аҳамиятли эмас.nnАсли ҳинд ва мусулмон Муҳаммад Шайх 2006 йилда Лорд унвонини олган. Унгача жаноб Шайх суғурта брокери ва тадбиркор бўлиб фаолият юритган. Лорд унвони Британия бош вазири томонидан тавсия этилади ва Қиролича томонидан тақдим этилади. Лордлар Британия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Лордлар Палатасининг аъзоси ҳисобланади ва қуйи палата депутатлари қабул қилган қонун лойиҳаларини савол остига олади. nnЛорд Шайх ўтган йил Ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг мусулмон аёллар ниқоби ҳақидаги сўзлари ортидан уни истеъфога чиқишини талаб қилиши билан можарога сабаб бўлганди. Ўз навбатида, Борис Жонсонга яқин сиёсатчилар Лорд Шайхни 2014 йилда "Ҳамас" ташкилоти билан биргаликда саммитда иштирок этгани учун Лордлик унвонидан маҳрум этилишини талаб қилганлар. nnЛордга қонунан турмушга чиққан Гули Мурадова бугунда Леди Гули деб чақирилади. nnИбрат Сафо Лорд ва Леди Шайхнинг хонадонида меҳмон бўлиб, уларнинг турмуши атрофида келиб чиққан баҳсу мунозара, Британия ҳукуматидаги исломофобия ва Президент Мирзиёевнинг Лондонга эҳтимолий ташрифи ҳақида суҳбатлашди.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбек#қиз#ва#Англиялик#Лорд#Шайх#ўртасидаги#севги#Ибрат#Сафо#лавҳаси#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up