Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ота-онаси ортидан Россияга келган болакайларнинг байрам кунлари кўп эмас. Айниқса, аксар ҳолатларда мактабу боғчаларга боролмайдиган болаларнинг…nnСтатистика маълумотларига кўра, Россияга ишлашга келган меҳнат муҳожирларининг 15 фоизи фарзандларини ўзлари билан бирга олиб келишади. Кунига 12-14 соатлаб ишлайдиган ота-оналарнинг кўпчилиги ўз болаларига етарлича вақт ажратиб қарай олмайди. Москва боғчаларига мигрантларнинг болаларини жойлаштириш деярли имконсиз. Мактаблар муаммосиз қабул қилади, аммо муҳожир болаларнинг катта қисми тил борасида қийинчиликларга дуч келади. Ва бошқа ижтимоий муаммолар ҳам бола руҳиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.nnШу боис, ота-онаси билан келган болакайларнинг маълум бир қисми ўқишдан мосуво, жамиятдан айри ҳолда ўз қобиғига ўралганича катта бўлаяпти.nnМосквадаги ўзбекистонлик фаоллар ана шундай муҳожир болаларнинг кўнглини кўтаришга, янги йил бошланишида озроқ бўлса-да, қувонч бағишлашга қарор қилишди.nnБи-би-си Ўзбек Хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт тадбирда бўлиб, мана бу видеолавҳани тайёрлаб борган.nnКўринг, улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг. nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek