Loading the player...

Зангиотада бир оилада 4 ёшдан 15 ёшгача бўлган беш бола ис газидан вафот этди

  • Тошкент вилоятининг Зангиота туманида беш нафар вояга етмаган бола ис газидан заҳарланиш ортидан вафот этди.nnБош прокуратуранинг 3 январда маълум қилишича, бу воқеа 2018 йилнинг 29 декабрида юз берган.nnЗангиота туманидаги Бўзсув қишлоғи Ўрикзор маҳалласи Олмазор кўчасида 2003, 2006,2009,2013 ва 2014 йилда туғилган болалар қўлбола усулда ясалган печкадан чиққан ис газидан заҳарланган ва вафот этган.nn“Мазкур воқеа юзасидан «Зангиотатумангаз» филиали мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.nnҲар йили қиш мавсумида Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиш оқибатида одамларнинг вафот этиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.nnМасалан, Озодлик радиоси 2018 йил ноябрь ойининг бошларида Тошкентда бир ҳафта ичида 7 киши ис газидан заҳарланиб ўлгани, улардан 4 нафари болалар экани ҳақида ёзган эди.nn2018 йилнинг январь-апрель ойлари оралиғида, расмий маълумотларда айтилишича, Ўзбекистонда 58 одам ис газидан заҳарланиб вафот этган, 54 одам эса жабрланди.

    Category : Новости и политика

    #Зангиотада#бир#оилада#4#ёшдан#15#ёшгача#бўлган#беш#бола#ис#газидан#вафот#этди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up