Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида собиқ президент Ислом Каримов юритган сиёсатни танқид қилди.nnБу танқид Абдулла Ариповнинг 22 декабрь куни президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида қилган маърузаси пайтида янгради.nn"… дангаса эмиш.."nnОзодликка етиб келган аудиотасмада Абдулла Арипов 50 дақиқадан кўпроқ вақт давомида¸ асосан¸ Ўзбекистондаги хотин-қизларнинг бандлик муаммолари ва уларга ечим топиш йўллари ҳақида гапиради.nnУ Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизлар муаммоларига ҳозирга қадар етарли эътибор қаратмаганини эътироф этди¸ айни пайтда¸ Ислом Каримов номини тилга олгани йўқ.nnАйни пайтда¸ унинг "дангасалар" иборасини тилга олгани Каримов сиёсатига очиқча эътироз билдириш сифатида қабул қилинмоқда.nn- Ишлаш учун бошқа давлатга кетиши нима учун? Чунки биз шу ерда шароит қилиб беролмаганмиз. Имкон қилиб берилмаган. Топган гапимиз шу бўлди "чет элга ишлашга кетган одам дангаса" эмиш. У ҳолда, дангаса бўлмаган одамга мана шу ерда иш таклиф қил. Кейин - бу бошқа гап, - дейди Абдулла Арипов жумладан.