Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Шу ҳафта Бишкекда бутун Қирғизистонни ларзага солган қотиллик иши юзасидан маҳкама ҳукми эълон қилинди.nn30 ёшли Марс Бодошев қаттиқ тартибдаги қамоқхонада ўташ шарти билан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.nnБунга қўшимча, унинг мол-мулки мусодара қилинадиган бўлди.nnМарс Бодошев мажбуран уйланиш мақсади билан қиз олиб қочишда айбдор, деб топилди.nnМаҳкаманинг баён қилишича, унинг айби расман ўз исботини топган. nnУнинг ҳамтовоғи Акмат Сеитовга 7 йиллик қамоқ жазоси берилган.nnҚирғизистонда жаъми никоҳларнинг 20 фоизи қизни олиб қочиш орқали амалга оширилади. nnБирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Қирғизистон бу борада етарлича кураш олиб бормаяпти. nnШу йил май ойида Марс Бодошев қўлидан ўлим топган Бурулай эса, бутун Қирғизистон учун бир тимсолга айланди. nnБи-би-си Қирғиз Хизматининг Бишкекдаги идораси мухбирлари томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳа айни шу ҳақда. nnУни таржимасида тинглаб, томоша қилинг. Қиз олиб қочиш анъанаси ҳақида сизнинг фикрингиз?nnСизнингча, Совет даврида деярли унутилаёзган бу анъана Қирғизистонда нега қайтиб яна бўй кўрсатмоқда?nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek