Loading the player...

Қайнона-келин муносабатлари ўрганилди

  • Тожикистоннинг консерватив жамиятида қайнона томонидан келинга руҳий босим ўтказиш ва ҳаттоки уни уриш ва таҳқирлаш ҳолатлари учраб туради.nnХалқаро «International Alert» ва мустақил ташкилотлар томонидан Тожикистонда ўтказилган «Қадрли ҳаёт» лойиҳаси шундай хулосага келди.nnЛойиҳа доирасида 80 оилада қайнона ва келин муносабатлари ўрганиб чиқилган.nn52 яшар Қурбонгул Бобиеванинг хонадонида тўрт келин бор.Қурбонгул келинлари билан жанжаллашмаслиги, тинч-тотув яшашини айтади.nnЗеро у келинлик пайтида қайнонаси жабрини кўрган: тинимсиз руҳий ва жисмоний таҳқирлашларни бошдан ўтказган.nnҚурбонгул Бобиеванинг фикрича, ҳозирги келинлар "кўнгли нозик", гап кўтармайди, тез-тез эрлари билан можаро қилишади ва аразлаб қизлик уйларига кетиб қолишади.nn«Ҳозирги келинлар қайнона, қайнотани ёқтирмайди. Эрининг ака-ука ва опа-сингили билан яшашни хоҳламайди. Улар етим йигитларга турмушга чиқишни афзал кўришади» -дейди Қурбонгул Бобиева.nnХатлон вилоятида яшовчи 18 яшар Нозаниннинг ишонишича, агар қайнона келинига яхши муносабатда бўлса ва ўз қизидек кўрса, келин ҳам, қайнонасига хизмат қилиш, унинг ҳурматини бажо келтиришга ҳаракат қилади.

    Category : Новости и политика

    #Қайнона#келин#муносабатлари#ўрганилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up