Loading the player...

Украин дориларига рухсат берилди¸ Украина ўзбек автоларига нисбатан текширувни тўхтатди

  • Бир ой давом этган норасмий тақиқдан сўнг Ўзбекистонга Украинада ишлаб чиқарилган дори-дармон маҳсулотлари қайта киритила бошланди.nnЎзбекистон томони 3 ноябрда украин дори-дармон маҳсулотларини божхонада расмийлаштиришни тўхтатган эди. Айни пайтда эса бу маҳсулотлар учун Ўзбекистон чегараси очилди.nnЯқин кунларда Украинадан шакар сотиб олиш масаласи ҳам ижобий ҳал этилиши кутилмоқда.nnБу борада Украин фармацевтика ширкатлари вакиллари ва ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда 3 декабрь куни “Газета уз” маълум қилди.nnМазкур хабар Украина Иқтисодий ривожланиш вазирлиги 3 декабрь куни Киев Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан антисубсидицион текширувларни тўхтатганини эълон қилганидан сўнг пайдо бўлди.nnЎзбекистон октябрь ойида бошланган бу текширувни Украинанинг ўз бозоридан ўзбек маҳуслотларини сиқиб чиқариш ҳаракати сифатида баҳолаган ва Украинада ишлаб-чиқарилган дори-дармонларни божхонда расмийлаштиришни тўхтатган эди.

    Category : Новости и политика

    #Украин#дориларига#рухсат#берилди¸#Украина#ўзбек#автоларига#нисбатан#текширувни#тўхтатди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up