Loading the player...

Ўзбекистон ва Мирзиёев: Бугун одамлар энг кўп кимдан ёки нимадан норози?

  • Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар бугун кўпроқ суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти, соғлиқни сақлаш тизимидан норози.nnБунга Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсманга келаётган мурожаатлар таҳлили далолат қилган.nnШунингдек, бу таҳлилдан ўзбекистонликлар мурожаатларида уй-жой, коммунал соҳа, ижтимоий кўмак ва бандлик билан боғлиқ муаммолар кўтарилгани аён бўлган.nnБу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев билан суҳбатига таяниб, хабар берган.nАйни хабар тафсилотларидан маълум бўлишича, Омбудсманга келаётган мурожаатларнинг асосий қисми жисмоний шахслардан бўлади.nnУлар жаъми мурожаатларнинг 96 фоизга яқинини ташкил қилади.nnАйни шу хабарнинг ўзида фуқаролар мурожаатларининг ҳудудлар миқёси бўйича таҳлили ҳам келтириб ўтилади.nnУндан Омбудсманга энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади. nnАммо бу хабарда таҳлил қилинган мурожаатлар сони ва уларнинг Омбудсманга қайси давр оралиғида келиб тушгани тафсилотлари тилга олинмаган.nnЛекин айрим мурожаатларни ваколатли органлар билан кўриб чиқиш натижаларига кўра, дейлик, 25 жиноят иши қўзғатилгани, 27 маъмурий ва 44 интизомий иш очилгани билдирилган.nnАйни шу хабар тафсилотларидан йигирмадан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, 15 нафар таълим, 8 нафар соғлиқни сақлаш ва 12 бошқа ташкилот ходимларининг жавобгарликка тортилишгани ҳам маълум бўлган. nnАммо, бошқа томондан, айнан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ўзи бошқарувга келган ўтган икки йил давомида ислоҳ қилиш учун жадал ва жиддий эътибор қаратган икки устивор соҳа бўлади. nnШундай экан, нега ҳали-ҳануз аксарият ўзбекистонликлар бу икки орган ёки тизимнинг фаолиятидан норози? Бу нималарга далолат қилади?nnБи-би-си Ўзбек Хизмати худди шу савол билан Тошкентдан Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовга мурожаат қилди.nnБу борада сизнинг фикрингиз? Бунинг учун сиз азизларга олдиндан раҳмат!..

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон#ва#Мирзиёев:#Бугун#одамлар#энг#кўп#кимдан#ёки#нимадан#норози?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up