Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Бир эмас, олти аёл худди шундай айблов билан эркак яқинлари қилган жиноят учун ҳибсга олинишган. nnБирор бир маҳкамасиз қамоққа ташланишган.nnСўз эса, Мадагаскар марказидаги қамоқхона ҳақида кетмоқда. nnБу ердаги маҳбусалар эркакларининг қилмишига бош қўшганликда айбланишган.nnЁки уларнинг ниятидан бохабар эканликда гумон қилинишган.nnҲаттоки, бунга иқрор бўлишлари учун калтакланишган.nnАйримларининг бу ерга ташланганига ойлар, бошқалариникига эса, йиллар бўлган. nnБитта жиноят учун ҳатто ўнлаб кишилар ҳибсга олинишган.nnБаъзи бир аёллар эса, ёш-ёш гўдаклари билан бу ерга ташланишган.nnБирор бир маҳкамасиз умрларини ана шу қамоқхонада ўтказишга мажбур бўлишмоқда экан. nnБи-би-си “100 аёл” лойиҳаси доирасида ана шу қамоқхонага бориш, кириш ва у ердагилар билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. nnТафсилотлари видеолавҳамизда, томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг. Фикрларингиз учун аввалдан раҳмат.nnBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nnTelegram каналимиз: @bbcuzbek