Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Етакчи минтақавий таҳлилчиларга кўра, худди шундай.nМирзиёев мамлакат тарихида кузатилмагани айтилаётган ҳарбий машғулотлар билан "ўзи ва Ўзбекистоннинг кучини кўрсатиб қўймоқчи".Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги кеча, душанба куни тревога бўйича кўтарилган. nБунга шахсан Ўзбекистон президенти ва Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони фармойиш берганди. nХабарларга кўра, мазкур тадбирда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги текширилади.nУ беш кун давом этиб, тўрт босқичда амалга оширилади.nХалқаро рейтингларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳар томонлама Марказий Осиёда энг қудратлиси сифатида эътироф этилади.nЎзбекистон Армияси мамлакат янги президенти янада ислоҳ қилиб, бундан-да такомиллаштириш ҳаракатида бўлган соҳалардан бири бўлади.nШундай экан, буларнинг барчаси нималарга далолат қилади?nБи-би-си Ўзбек Хизмати худди ана шундай савол билан етакчи минтақавий таҳлилчи Досим Сатпаевга мурожаат қилди. Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Ўзбекистонга бу каби кенг кўламли ҳарбий машғулотлар нега керак? Ва айнан ҳозир? Фикрларингиз учун раҳмат, азизлар!..