Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Фарғона вилоят, Учкўприк туман, Қўқонбой қишлоғилик беш ярим яшар қиз 18 ноябрда қишлоқ атрофидаги овлоқ жойда хушсиз топилди.nnҚўқонбой қишлоғи фаолларидан бирининг Озодликка иддао қилишича¸ қиз зўрлаб ташлаб кетилган.nnУчкўприк туман ИИБ бошлиқ ўринбосари Озодлик билан суҳбатда беш ярим яшар қизни зўрлаш жинояти бўйича махсус гуруҳ иш олиб бораëтгани ва жиноятчини ушлашга шахсий таркиб сафарбар қилинганини” билдирди.nnЖиноят иши "балоғатга етмаган қиз билан боғлиқ бўлгани боис, барча тафсилотни матбуотга айта олмаймиз", деди ИИБ раҳбар муовини.nnУнинг яна айтишича¸ 20 ноябрь куни айни масалани ўрганиш учун Учкўприк туманига республика Бош прокуратурасидан вакил келган.nnҚиз билан психолог иш олиб бормоқдаnnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати “бу ҳолат ўрганилаëтганлигини” Озодликка билдирди. Прокуратурага кўра¸ "қиз билан психолог иш олиб бормоқда".nnҲали ҳеч ким ҳибсга олинмадиnnФарғона вилоят ИИБ мулозими Озодлик билан суҳбатда айни жиноят бўйича терговолди суриштируви тугагани ва Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 118-моддаси ("Номусга тегиш") бўйича терговчилар фаолият олиб бораëтганини билдирди. Мулозимга кўра¸ “номусга тегиш” жинояти бўйича гумонланганлар текширилмоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олинмаган.