Loading the player...

Товуқдан кейинги режа - Мирзиëев бедана, ғоз ва ўрдак етиштириш тўғрисида кўрсатма берди

  • Президент Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни паррандачилик маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси пастлигини ва паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинаётганини таъкидлаган ҳолда, Ўзбекистонда курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик етиштиришга қаратилган фармонни имзолади.nnФармонда айтилишича: “…паррандачилик соҳасида асосан товуқ етиштириш билан чекланиб қолинмоқда, бошқа парранда турлари (курка, бедана, ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик ва бошқалар) етиштиришни оммалаштириш чоралари кўрилмаяпти”.nnПрезидент шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат улушини 50 миллион доллар миқдорида ошириш тўғрисида буйруқ берган.nnФармонга асосан, “Ўзсаноатқурилишбанк” устав капиталига киритилаётган 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачиликни ривожлантиришга кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.nnМазкур кредит ҳисобидан паррандачиликни ривожлантириш учун фермерларга кредит ставкасининг 5 фоиздан 10 фоизигача миқдорда компенсация бериш ҳам назарда тутилган.

    Category : Новости и политика

    #Товуқдан#кейинги#режа#Мирзиëев#бедана#ғоз#ва#ўрдак#етиштириш#тўғрисида#кўрсатма#берди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up