Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Атоқли Ўзбек шоири Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда ўтказилиши мўлжалланган хотира тадбири яна қолдирилди.nБундан олдин Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона биносида, Ойбек уй-музейида Рауф Парфини хотирлашга қарор қилинган, аммо миллий кутубхона маъмурияти ҳам, Ойбек уй-музейи масъуллари ҳам аввал розилик бериб, сўнг хотира кечасини қолдиришга мажбур бўлганлар.nБу гал ташкилотчилар Тошкентдаги Ground Zero Chilanzar ширкатининг залини ижарага оладилар.n11 ноябрь якшанба куни тушдан кейинги 5 соатлик ижара учун 500 минг сўм тўланади.nАммо бу марта ҳам гўёки Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи айни шу хонада тадбир ўтказиши важ қилини, Рауф Парфи хотира кечаси бу жойда ўтказилмаслиги айтилади.nХўш, марҳум Рауф Парфи бугун Ўзбекистонда кимнинг "тинчини бузмоқда"?nҚайси идора-ташкилот ҳақгўй шоирни бугунги Ўзбекистоннинг тинчлиги учун таҳдид деб билмоқда?nБу саволларга шоир хотира кечасини ўтказишга бел боғлаган ташаббускорлар ҳам аниқ жавоб беролмайдилар.nBBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.nTelegram каналимиз: t.me/bbcuzbek