Loading the player...

Интерпол Муҳаммад Солиҳни халқаро қидирувдан олганини тасдиқлади

  • Ўзбекистонлик мухолифат лидери, “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ Интерпол халқаро қидирув лентасидан олиб ташланган.nnЖаноб Солиҳнинг Норвегиядаги адвокати Тронд Улсен Насс Озодлик билан суҳбатда бу ҳақдаги расмой тасдиқномани Интерпол идорасидан жума куни олганини айтди.nn- Халқаро Интерпол Ўзбекистондаги миллий ваколатхонасига боғланиб Муҳаммад Солиҳнинг қидирувдан олинганини кеча бизга расман тасдиқлади, - деди Тронд Улсен Насс.nnҲозир Туркияда истиқомат қилаётган 68 яшар Муҳаммад Солиҳ 1999 йил Тошкентдаги феврал портлашлари ортидан 15,5 йилга ҳукм қилинган ва халқаро қидирувга берилган эди.nnАйрим ахборот воситалари Муҳаммад Солиҳнинг Интерпол қидирувидан олингани ҳақда ўтган йил сентябр ойида хабар берган, лекин Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий ваколатхонаси буни шу пайтгача тасдиқламай келаётган эди.nnСолиҳ 2001 йили Ўзбекистон ҳукумати сўровига кўра, Прага аэропортида ушланган, бироқ, Прага суди иш сиёсийлигини ҳисобга олиб Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қароридан воз кечган ва уни озод қилган эди.

    Category : Новости и политика

    #Интерпол#Муҳаммад#Солиҳни#халқаро#қидирувдан#олганини#тасдиқлади

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up