Loading the player...

Колонияда содир бўлган исёнда камида 20 одамнинг ўлгани айтилмоқда

  • Сўғд вилояти маъмурий маркази Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ режимли колонияда кўтарилган исён оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Озодлик радиоси тожик хизматига мамлакат ҳуқуқ идоралари мулозимлари маълум қилди. Ҳозиргача икки соқчи ҳалок бўлгани тасдиқланди. Хўжанднинг 16-микрорайонида жойлашган колонияда маҳбуслар 8 ноябрга ўтар кечаси исён кўтарган.nnКолонияда ҳалок бўлган соқчиларининг бири туғилиб ўсган қишлоғида дафн қилинди.nnИсённи бостириш пайтида бир нечта маҳбус ва соқчи яраланган. Озодлик радиосининг ҳуқуқ тизимидаги манбасига кўра, колониянинг 6 нафар яраланган соқчиси шифокорлар назорати остида қолмоқда.nnҲалок бўлган соқчиларнинг бири 29 ёшли Эҳсон Ёқубов 8 ноябрь куни Мастжоҳ туманининг Оббурдон жамоатида жойлашган Пастигав қишлоғида дафн қилинган.nnЭҳсон Ёқубов армияда хизматини ўтаб бўлганидан кейин, қаттиқ режимли колонияда ишлай бошлаган. Айтилишича¸ ўлган аскарнинг икки ёш фарзанди етим қолган.nnПайшанба куни Озодлик билан шахси очиқланмаслиги шарти билан гаплашган ҳуқуқ-тартибот идораси мулозими колониядаги фавқулодда ҳолатни тергов қилиш учун учун махсус тергов гуруҳи тузилгани ва унга Тожикистон Бош прокурорининг ўринбосарларидан бири бошчилик қилишини айтди.nnИсён сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.nnҲодиса ортидан қамоққа милиция махсус кучлари юборилган ва исён бостирилган.

    Category : Новости и политика

    #Колонияда#содир#бўлган#исёнда#камида#20#одамнинг#ўлгани#айтилмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up