Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Тошкентлик 28 яшар тадбиркор пулига “Unique arh project” ширкати тарафидан жорий йили Улуғбек туманида тикланган 3 қаватли турар-жой биноси¸ барча ҳужжатлари мавжуд бўлишига қарамасдан¸ Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан 4 ноябрь куни бузиб ташлангани айтилмоқда. Уйни молиялаган Муҳаммадбобур Хўжаевнинг 6 ноябрь куни Озодликка айтишича¸ суд қарорисиз чиқарилган бундай ноқонуний ҳаракат оқибатида тадбиркор бир куннинг ўзида 620 минг АҚШ доллари миқдорида зарар кўрган.nnТошкент шаҳар ҳокимлигининг Озодлик гаплашган мулозими¸ Тошкентда янги қурилган уйларда ис газидан заҳарланиб ўлиш холлари кўпайганидан дарғазаб бўлган Бош вазир шундай буйруқ берганини билдирди.nn"Шу боис Абдулла Ниғматович (Бош вазир) Жаҳонгир Обидовичга (шаҳар ҳокими) топшириқ берди. Бу инвестор қурган бошқа уйларни ҳам текширинглар¸ деб. Шу топшириқ асосида Улуғбек тумани Риштон тор кўчасидаги 106-уй шанба кечқурун бузилди. Буларнинг ҳаммаси оғзаки буйруқ асосида бўлди"¸ деди исми айтилмаслигини истаган ҳокимлик мулозими.