Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Сурхондарё вилояти Ангор туманидан бориб, Музработ туманидаги фермер ерида йил давомида фақат иш ҳақи ўрнига фақат ғўзапоя учун ишлаган аёллар ўтинсиз қолмайдиган бўлди.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг бу ҳақда Озодликда чоп этилан мақолага жавобида айтилишича, фермер ерида ишлаган аёллар ғўзапоя олади.nnИш ҳақи ўрнига ваъда қилинган ғўзапоядан ҳам маҳрум бўлаётгани ҳақида бир гуруҳ аёл 20 октябрь куни Музработ тумани ҳокимлигига арз қилган эди.nnЎзбекистон Бош прокуратураси матубот хизматининг Озодликка билдиришича, Сурхондарё вилояти прокуратураси мазкур воқеани ўрганиб чиққан:nn"Аниқланишича, фуқаро Ф.Мавлонова ва бошқалар тумандаги “Худойбердиев Ҳайдар полвон” фермер хўжалиги иш юритувчиси О.Худойбердиев билан оғзаки келишув асосида, пахта терими тугагунга қадар ёланма ишчи сифатида ҳар бир кишига 1 гектардан жами 6 кишига ишлаган пахта майдонининг ғўзапоясини олиш шарти билан ишлаб келаётганлигини маълум бўлди.nn2018 йил 19 октябрь куни 2019 йил ҳосили учун бошоқли дон экиш отряди томонидан “Худойбердиев Хайдар Полвон” фермер хўжалигининг 40 гектар пахта майдонининг 20 гектарига пахта ва ғалла алмашилиб экилиши режалаштирилган бўлиб, 3 та трактор ғалла экиш учун пахта дала майдонига кирмоқчи бўлганда, юқоридаги ишчи аёллар “биз ишлаган дала майдонига ҳам ғалла экилса ғўзани трактор билан чопиб бўлмайди” деб туман ҳокимлигига мурожаат қилишган ва туман ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолатга ойдинлик киритилиб, улар ишлайдиган 6 гектар майдонга эмас, балки фермер хўжалигининг бошқа пахта майдонига ғалла экиш режалаштирилганлиги аниқланди.nnЎрганиш давомида, мурожаат муаллифи Ф.Мавлонова ва бошқалар фермер хўжалиги раҳбари ва туман ҳокимлиги мансабдор шахсларига ҳеч қандай даъво ва эътирози йўқлигини билдирган", дейилади Бош прокуратура мактубида.