Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш учун амалга ошириладиган энг биринчи тадбир-халқни тинчлантиришдир. Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Жениш Раззақов 15 март кунги музокараларнинг биринчи босқичида томонлар мана шундай қарорга келганларини айтди.nnҚирғизистон расмийси Тожикистон Бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим билан Боткен вилояти Аксай қишлоқ ҳукуматига қарашли Кўктош овулининг Головной деб аталадиган мавзесида музокаралар ўтказмоқда. Музокараларнинг иккинчи босқичи ҳам 15 март куни ўтказилиши режалаштирилган.nnТомонлар музокаранинг биринчи босқичида чегарадаги халқни тинчлантирганидан сўнггина, тўсиб қўйилган йўлларни очиш ва чегарага оид масалаларни муҳокама қилишга келишиб олдилар.nnХабарда айтилишича, 14 март куни Аксай ва Кўктош қишлоқларидан аҳоли, асосан аёллар ва болалар автобусларга солиниб, Боткен шаҳрига олиб чиқиб кетилган. Қишлоқ аҳли вилоят марказидаги 57-касб-ҳунар лицейига жойлаштирилган.nn13-14 март кунлари қирғиз-тожик чегарасида чиққан низо пайтида отилган ўқлардан Тожикистоннинг икки фуқароси - Рафоуддин Тешаев ва Ҳусайн Ҳакимов ҳалок бўлди.