Loading the player...

Пахта теришга чиқарилган журналистни машина уриб кетди

  • Андижон вилоят, Қўрғонтепа туманида пахта теримида юрган пайтда машина уриб юборган 24 яшар журналист Саиджаҳон Холдоровнинг аҳволи ўта оғир, у туман Марказий касалхонаси жонлантириш бўлимида қолмоқда.nnБу ҳақда Озодлик 24 октябрда Қўрғонтепа касалахонаси врачидан сўраб билди.nnОзодлик саволларига исми сир қолиш шарти билан жавоб берган врачнинг айтишича¸ Саиджаҳон Холдоров касалхонага 20 октябрь куни оғир аҳволда пахта даласидан олиб келинган.nnОзодлик суҳбатлашган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органи вакилига кўра¸ “Андижоннома” газетаси ходими Саиджаҳон Холдоровни у пахта теримидан қайтаётганида юк машинаси уриб кетган:nn- Холдоровни 20 октябрь куни соат 18 да пахта даласига ëндош йўлда ҳаракатланаëтган "Зил" русумли юк машинаси уриб юборган. Холдоров оғир аҳволда касалхонага жўнатилган. Ҳайдовчига нисбатан йўл-транспорт ҳодисасига айбдорлик юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган. Ҳайдовчига тилхат эҳтиëт чораси қўлланилган.nnМашина уриб кетган Холдоров “Андижоннома” - “Андижанская правда” газеталари редакцияси компьютер бўлимида оператор бўлиб ишлаган. У “Андижоннома” - “Андижанская правда” газеталари Бош муҳаррири Саидаҳмад Шукуровнинг ўғлидир.

    Category : Новости и политика

    #Пахта#теришга#чиқарилган#журналистни#машина#уриб#кетди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up