Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Расмий хабарларга кўра, Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Тошкентга келади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулида ҳам бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг веб саҳифасида расман хабар берган. Сўнгги янгилик Россия Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифидан кун ўтиб, бўй кўрсатган. nМинтақавий таҳлилчилар эътиборини тортгани ҳам, бу икки ташрифнинг кетма-кет амалга ошаётгани бўлади. nПутиннинг давлат ташрифи давомида Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда илк атом электр станцияси қурилиши лойиҳасига расман старт берилган.Расмий Тошкент ва Москва ўртасида умумий қиймати "$27 АҚШ миллиард долларига тенг" шартномалар имзоланган.nБуларнинг барчаси таҳлилчилар орасида Ўзбекистоннинг қайта Россиянинг таъсир доирасига тушиб қолишига оид жиддий хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаган. nМарказий Осиё эса, дунёнинг бу икки глобал қудрати геосиёсий манфаатлари тўқнашган минтақаларидан бири сифатида кўрилади.nПрезидент Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи эса, Россия ва АҚШ ўртасидаги алоқаларга жиддий дарз етган бир манзарада кузатилган. Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи чоғида эса, томонлар "стратегик шерикликнинг янги даври"ни бошлаб юборишган. nРасмий хабарларда Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўртасидаги тор ва кенг доирадаги музокараларнинг ўзаро ишонтириш ва нисбатан эътирофлар манзарасида кечгани айтилган. Мулоқотлар чоғида асосий эътибор минтақавий, иқтисодий, ҳарбий ҳамкорлик, ислоҳотлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. Шундай экан, кетма-кет ташрифлар мисолида воқеаларнинг сўнгги ривожи нималарга далолат қилади?nБи-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан Франциядан асли ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди. Бу масалада сиз қандай фикрдасиз?. Билингки, фикрларингиз биз учун қимматли азизлар! Бунинг учун аввалдан раҳмат...