Loading the player...

ВидеФакт: ДАН ходими Ботир ортидан сохта обрў истадими?

  • Ботир Қодировнинг йўл харакати қоидасини бузганлик тарафини химояламайман, аммо нега бу шу қадар оммалашиб мухокама бўлаётгани аслида ЁЛҒОН ПОДАЧА билан бўлганини видеода фактлар асосида келтираман. Бундан ташқари, Ботир маъмурий кодексга алоқадор қонунни бузган бўлса, ДАН ХОДИМИ жиноят кодексига доир моддаларга алоқадорлигини нахотки хечким сезмади?: Лавхалар ва ёзувлар бир-бирига мос келганидагина факт! Эътибор беринг, Ботир Қодиров билан боғлиқ гўёки «жанжал қилди, бош тортди, тахдид қилди» деб тарқатилган видеони бирор жойида бу нарсалар йўқ! Ботир асосан мошинадан чиқмай жим ўтирибди, ундан аввал «хужжатни бераман, бақирманг, одам тўпламанг» деб ДАН ходимига илтимос қилди холос! ДАН ХОДИМИ ЭСА аксинча, жанжал билан одам тўплаб, «телеграмда тарқатиб Ботирни авторитетини тушираман» деб видеода аниқ ва равон гапириб тахдид қилиб, қонунни бир неча моддасига монанд бузган! Лавхалар ва ундаги сўзларни солиштиринг ва хулоса қилинг! Қўрққан олдин мушт кўтарар қилиб , ноқонуний равишда видеони тарқатган ДАН ходими жиноий жавобгарликка тортилиши шарт! Қайтараман: Ботирни ЙХҚни маъмурий тарафлама бузганини оқламайман, аммо ундан бешбаттари: машхур одам ортидан ўзига сохта обрў орттириш ниятида, қасддан сунъий жанжал кўтариб, рацияда тухмат қилиб «мени ўн киши ўраб турибди» деб ёлғон хабар берган ва «авторитетини тушираман» деб тахдид қилган, берухсат видеога олиб ва натижада уни тарқатган ДАН ходимини нега жазога тортилмаслиги керак?! Унга хам қонун баробар эмасми? #ВиватХақиқат

    Category : Люди и блоги

    #ВидеФакт:#ДАН#ходими#Ботир#ортидан#сохта#обрў#истадими?

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up