Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Наманган вилоятидан Жиззахнинг Мирзачўл тумани далаларига пахта теримига поездда олиб келинган теримчилар совуқда бошпанасиз, егуликсиз қолгани ҳақида шикоят қилди.nnОзодлик билан суҳбатда теримчилар ҳокимликнинг яхши шароитлар яратилиши ҳақидаги ваъдаларига учиб Мирзачўлга келгани, лекин уларни ҳеч ким кутиб олмаганини айтди.nnЎзбекистонда ўн минглаб ҳашарчиларни оммавий равишда поздда бошқа вилоятларга сафарбар этиш ўтган йилдан бошланган эди.nn2017 йилги пахта мавсумида Тошкент, Сирдарё , Жиззах вилоятларига поездда жўнатилган минглаб ҳашарчилар, пахтани териб бўлгач, ўз ёнларидан харажат қилиб уйга қайтишга мажбур бўлганди.nn8 октябрь куни Наманган вилоятидан 1200 дан зиёд теримчи поездда Жиззах вилоятига олиб келинди.nnОзодлик билан суҳбатда бўлган айрим наманганлик теримчиларнинг айтишича, уларни Мирзачўлда ҳеч ким кутиб олмаган, оқибатда етмишга яқин одам егулик ва бошпанасиз совуқда қолиб кетган.nn- Намангандан поездда келган 1200дан ортиқ теримчини туманларга бўлишди. Мен билан бирга бўлган етмишга яқин теримчини Мирзачўл туманининг Тошкент қишлоғига олиб келиб ташлашди. Қаерга боришимизни ҳам билмаймиз, ҳеч ким бизни кутиб ҳам олгани йўқ, ўша куни қор-ёмғир ёғиб ташқарида қолиб кетдик, нима қилишимизни ҳам билмаймиз, буларга теримчи керак эмасга ўхшайди, - деди исмини айтишни истамаган наманганлик теримчи.