Loading the player...

Мирзиëев алдадими? Ака-ука диндорлар 6,5 йилга қамалди

  • 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, қамалмаслиги ҳақида прокурор ваъдаларига ишониб, Ўзбекистонга қайтгач ҳибсга олинган ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ва 53 яшар Шуҳрат Дўсмуҳаммедовларнинг ҳар бирини 6.5 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.nnСуд ака-укаларни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244- моддасида (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш; диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) ва 223-моддасида (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбдор деб топди.nnАка-укаларнинг жиноий шериги дея кўрилган 51 яшар Жўрабой Сатиболдиевга эса 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.nnБеш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик диндор ака-укалар 28 май куни Истанбулдан Тошкентга қайтгач, аэропортда қариндошларига бирров кўрсатилганидан сўнг қўлга олинган эди.nnБеш дақиқа давом этган якуний судnnЯқинларидан бирининг айтишича, якуний суд мажлиси шунчалар қисқа давом этганки, улар ҳукмни тинглашга ҳам улгура олмаганлар.nn- Беш минутдан ўқиб чиқариб юборишди. То биз кириб борамиз дегунимизча, ҳукмни ўқиб чиқариб юборди. Эътирозларимизга ҳам қарамасдан, судья ҳукмни ўқиб, чиқиб кетди. Бўлди. Бошқа ҳеч қанақа гап-сўз бўлмади. Олти ярим йил ака-укаларга, деди, беш йил Жўрабой Сотиболдиевга, деди. Биз етиб киришга ҳам улгура олмадик, - деб айтди судда қатнашган айбланувчилар яқинларидан бири.nnШуҳрат Дўсмуҳаммедовнинг хотини Махсуданинг Озодликка айтишича, судья ҳукмни ўқиркан, айбланувчиларнинг соғлиги ва ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қайтганини эътиборга олмаган.

    Category : Новости и политика

    #Мирзиëев#алдадими?#Ака#ука#диндорлар#6#5#йилга#қамалди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up