Loading the player...

Милиция уч йигитни уриб майиб қилди

  • Тошкент шаҳар ИИБси томонидан безориликда гумонланиб қўлга олинган камида уч йигитнинг қариндоши Озодликка мурожаат қилиб, милиция ходимлари уларни қўлга олиш ва тергов пайти калтаклаб, тан жароҳати етказгани ҳақида шикоят қилди. Улар ўз иддаоларига далил сифатида йигитларнинг қонга беланган суратларини тақдим этди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати бу ҳодисадан хабарсиз экани, шикоятчилар 1102 рақами орқали мурожаат қилган тақдирда¸ бу шикоят тегишли тарзда ўрганиб чиқилишини билдирди.nnТошкентлик Дилором Жўраева Озодлик билан суҳбатда, унинг безориликда гумонланаётган 27 яшар ўғли Шохруҳни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари аëвсиз калтаклаб, оёғини синдирганини иддао қилди.nn- Буларни роса калтаклашган, менинг боламни оёғини синдиришган, иккитасини жағи синган, биттасини бошини ёришган. Синглим адвокат билан ўтган ҳафта ёнига кириб чиқди, суҳбатда улар милиция ходимлари қилди, деб айтишди. Болам иккинчи гуруҳ ногирони, боши касал, психдиспансерда учётда туради. "Ўзини айби бўйича жазоланглар, лекин уни урманглар", деб милиция ходимларидан илтимос қиламан, - дейди Дилором Жўраева.nnЖўраева 13 август куни содир бўлган бу воқеа ҳақида ҳуқуқ тизимларидан то президент қабулхонасигача тинимсиз ëзгани, лекин адолат истаб ёзган мурожаатларидан натижа бўлмагач Озодликка мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтади.

    Category : Новости и политика

    #Милиция#уч#йигитни#уриб#майиб#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up