Loading the player...

Ишдан ҳайдалган имомга янги вазифа берилди

  • Бундан икки ой олдин бир қатор камчиликлари, хусусан, масжид тартиб-интизомига риоя этмагани учун ишдан бўшатилган Одилхон қори Исмоилов “Вақф” хайрия жамоат фондидаги масъул лавозимга тайинланди.nnАйни пайтда тилга олинган фонд билан боғлиқ яна бир янгилик маълум бўлди: намозхонлардан тушадиган пул маблағлари “Вақф”га ўтказила бошлаганидан буён масжидлар муҳтожларга моддий ёрдам беролмай қолган.nnТошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондининг Диний-маърифий тарғибот бўлими мудири этиб тайинлангани тўғрисида тилга олинган фонднинг исми сир қолишини истаган мулозими хабар қилди.nn“Одилхон қори ака ишга тайинландилар, бироқ ҳали ишга чиқмаганлари учун эълон қилмай тургандик”.nnЖорий йил июлида “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиблигидан бўшатилган Одилхон қори Исмоиловнинг ўзи билан боғланишнинг иложи бўлмади.nnЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати аввалига имомнинг ўз аризасига кўра ишдан бўшагани тўғрисида хабар қилган, орадан 3 кун ўтиб эса, Одилхон қори Исмоиловнинг интизомсизлиги учун ишдан бўшатилгани ҳақида баёнот берилган эди. Идора Матбуот хизматининг 24 июлдаги баёнотида бундай дейилган:nn“Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов масжид тартиб-интизомига риоя этмагани, кундалик намозларда мунтазам бўлмагани, тасдиқланмаган хабарларни интернет орқали тарқатиш каби нуқсонлар ҳамда беморлиги важидан вазифани уддалай олмаётгани сабабли ишдан олинди”.nnОдилхон қори Исмоилов ишдан олиниши арафасида қилган чиқишларидан бирида болаларнинг масжидга қўйилишига изн берилганини хушхабар деб айтган ва бу чиқиш ёзилган видео ижтимоий тармоқларда эълон қилинган эди.

    Category : Новости и политика

    #Ишдан#ҳайдалган#имомга#янги#вазифа#берилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up