Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Самарқанддан олинган хабарларга кўра, Иштихон туманидаги "мудҳиш" автоҳалокат жабрдийдариларининг барчаси ишсиз аёллар бўлишган.n"Бироз пул ишлаш мақсадида ўз хоҳишлари билан, кўнгилли равишда пахта теришга кетаётган пайтлари"да автоҳалокатга учрашган.n"Уларни ҳеч ким пахта теришга мажбурламаган, пахта-йиғим теримига сафарбар этмаган".nБахтсиз ҳодиса шанба, 29 сентябрь куни маҳаллий вақт билан эрта тонг - соат 06:45 да юз берган.nМ-37 магистрали бўйлаб Бухородан келаётган "Дамас" автомашинаси йўл четида пахта теримига кетаётган тўрт нафар аёлни уриб юборган.nБу ҳақда Кун.уз интернет нашри ҳодисадан кун ўтиб, ўзининг Самарқанддаги мухбирига таяниб хабар берган.nМазкур хабар тафсилотларидан маълум бўлишича, "теримчи" аёллардан уч нафари воқеа сатҳининг ўзида ҳаётдан кўз юмишган.nАвтоҳалокатда "жиддий жароҳат олган" яна бири воқеадан икки кун ўтиб ҳам, Иштихон туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда.nnБи-би-си Ўзбек Хизмати воқеа тафсилотларини Кун.уз интернет нашрининг Самарқанддаги мухбиридан сўради...