Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
27 сентябрда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Душанбе шаҳрида буюк ўзбек шоири Алишер Навоий номи берилган боғнинг очилиш маросимида иштирок этдилар.nn“Низомиддин Алишер Навоий” боғи майдони¸ айтилишича¸ 2,23 гектарни ташкил этади.nnЯнги боғда тожик ва ўзбек халқлари дўстлиги рамзи сифатида ўрнатилган Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши бўлиб ўтди.nnКуннинг биринчи ярмида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон МДҲ Давлатлари раҳбарларининг кенгаш мажлисида иштирок этиш мақсадида Душанбега келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилди.nnТожикистон президенти матбуот марказининг хабар беришича, икки қўшни давлат раҳбарлари учрашувида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид масалалар муҳокама қилинган.nnМулоқотда қисқа муддат ичида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муаммолар ҳал бўлгани ва икки давлат орасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар тобора ривожланиб бораётгани таъкидланди.