Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
DINIY IDORADA KIMLAR BOR nnMANBA- nИмомнинг маоши қаср қуришга етадими?nnБу суратдаги кошонага қараб, қайси бир рус олигархининг уйи бўлса керак, деб ўйладингизми?nnАдашдингиз. Адашганда ҳам қаттиқ адашдингиз.nnБу уй Москвадаги Рублёвкада эмас, Тошкентнинг 15 кварталида жойлашган.nnУй эгаси ҳам ҳеч қанақа олигарх-полигарх эмас, оддий бир руҳоний.nnБу руҳоний яқиндагина эркакларнинг доялик қилишига очиқча қарши чиқиб, халқ орасида гинеколог-домла деб ном чиқарган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов бўладилар.nnОддий туман масжиди имом хатиби Сайфуддиновнинг Тошкентдаги уйиnnЭнди савол туғилиши мумкин: Қандай қилиб, Аллоҳ йўлида халққа хизмат қиладиган 42 ёшли имом бу уйни кўтарган бўлса?nnЎзбекистонда масжид имомлари тахминан 1,5 миллион олади.nnМарҳум президент Ислом Каримов ва Раҳматуллоҳ Сайфуддинов n«Имом диндор маҳкумлар учун рекомендациядан даромад кўради», дейди Мустафо АҳмедовnЮнусобод тумани имом-хатиби бўлган Раҳматуллоҳ ана, боринг 3 миллион сўм, яъни 400 доллар маош оладиям десак, биргина суратдаги кошона эшигини ўрнатиш учун камида бир йил ишлаши керак бўлади.nnУнда ҳам, емай-ичмай, бир тийин сарфламай маошини тўплаган тақдирда.nnЛекин, ўзини ниҳоятда тақводор кўрсатадиган бу ҳазрат ойликка қараб қолганлардан эмас.nnШогирдларидан бирининг оғзидан сўлаги оқиб сўзлаб беришича, Раҳматуллоҳ домла кунора маъракага борадилар, бўш пайтларида иссиқ-совуқ ҳам қилиб турадилар.nn“Бир худойига камида 200 кўкидан “зараяжат” қиладилар, ора сирада сувга дам солиб, эридан ажрашганга ўйнаш, хотинсиз қолганга бева топиб берадилар. Дамлари жудаям ўткир,” дейди шоигирд.nn“Лекин, асосий даромади маъракалардан эмас,” дея бу хабарга қўшимча киритди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ходими.nnМасжидга тушган ҳайриялар имомларнинг ғаразли бойлик орттиришига хизмат қилгани ҳақида илгари ҳам ёзилганn“Раҳматуллоҳ ака ҳар амнистия пайтида камида 100 минг ишлаб оладилар. Пул ишлаш услуби эса жуда осон. Диний важлар билан қамалганларни амнистияга тушириш учун уларга рекомендация ёзиб берадилар. Рекомендация нархи маҳкумнинг жазо муддатига қараб ўзгариб туради. Озодликка чиқишига оз қолганлардан 2000 доллар олсалар, 10 йилдан ошиқ ўтириши керак бўлганлардан 7 минггача оладилар. Рекомендацияда “фалончи-пистончи тўғри йўлга кирган, ўзининг нотўғри ақидасидан воз кечган,” деган маънодаги сўзлар битилган бўлади. Хуллас, у ёғи техник масала,” дейди мусулмонлар идорасининг ходими.nn1999 йилда Тошкентдаги Ислом олийгоҳини битирган “Раҳматуллоҳ қорининг “доялар” ҳақида қайғуриши тагида гап бор,” дейди имомни яхши таниган диндорлардан бири.nnУнинг айтишича, Раҳматуллоҳ ўз аёлларига ишонмас экан.nn“Андижонда Саидохунов Санжар деган уйғур йигит бор. Ўзи тадбиркор йигит. Унинг Маҳзуна Маҳмудова деган 78 йилда туғилган аёли бор. Бир фарзандлари ҳам бор адашмасам. Ўзаро келишолмай қолишди охирги йилларда. Аммо уларнинг шаръий никоҳлариям, ЗАГСлариям бузилмаган. Шуни кўра-била туриб, Раҳматуллоҳ домла эри бор аёлни ўзига никоҳлаб олди. Ойбек метроси ёнида уч хонали данғиллама уй ҳам олиб берган,” дейди у.nnМақолага хулоса қилиш қийин бўлди.nnАқлга келгани буюк ўзбек ёзувчиси сўзлари бўлди холос: “Жомаси поку, …”nnЯна ҳам соддалаштирсак муллани қилганини қилмаслик керак.nnМустафо Аҳмедов nТошкентnnPS: Мустафо Аҳмедов таҳаллуси билан ëзган тошкентлик блоггер кўз қарашини акс эттирган мақола эди бу. Мақолани эълон қилишдан олдин Xabarlar нашри мақолада келтирилган иддаоларни мустақил манбалар тарафидан бирин кетин тасдиқлатиб олди.nnXabarlar нашри, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасидан Юнусобод тумани имоми Раҳматуллоҳ Сайфуддиновнинг ойлигига уйғун бўлмаган ҳовли-жойда қуриши ва махсус лицензия олмасдан пул эвазига халқ табобати, куф-суф билан шуғулланишига оид изоҳ кутади.nnШу билан бирга Xabarlar минбари имом Сайфуддинов учун ҳам очиқ.