Loading the player...

Минтақа: Кимга нон, кимга эса жон қайғуси...

8 years ago

  • Дунёдаги иккинчи йирик газ қувури лойиҳаси бўлган ТАПИ лойиҳасининг энг муҳим – Афғонистон қисмини амалга ошириш ишлари бошланди. nУлкан янги бу лойиҳанинг ижроси эса, айнан Афғонистондаги вазиятга бевосита боғлиқ. nБугун айни воқеъликка бағишланган тантанали маросим аввал ушбу оламшумул лойиҳа ташаббускори бўлган Туркманистон, сўнгра Афғонистоннинг янги газ қувури ўтувчи қадимий Ҳирот шаҳрида бўлиб ўтди.nГаз қувурини қуриш ишлари эса, Афғонистонда хавфсизлик билан боғлиқ вазият жиддий издан чиққан бир пайтга тўғри келмоқда.n Аммо бу Туркманистонни чўчита олмаган. Расмий Ашхобод барибир ўзининг осмонўпар режасидан ортга қайтадиган кўринмайди. nАфғонистон ва Покистон орқали Ҳиндистонгача борадиган ТАПИ қувури ишга тушса, йилига 30 миллиарддан кўпроқ туркман гази жанубга оқа бошлайди.nЭнг муҳими эса, айни қувур бутун Жанубий Осиёга тинчлик келтириши мумкин, деган умидлар ҳам бор.nАна шундай фикрда бўлган экспертлардан бири эса, Тошкентдан Анвар Ҳусаинов бўлади. nСуҳбатдошимизнинг айтишича, “улуғ лойиҳалар ўзини ўзи ҳимоя қиладиган кучга эга”.n“Одатда, газ қувурлари борган жойда уруш бўлмайди”, - дейди Анвармирзо Ҳусаинов. nЎн йилларки урушлар ичида бўлган Афғонистон эса, Ўзбекистон дохил аксарият Марказий Осиё давлатлари бевосита чегарадош бир мамлакат бўлади. nnnБи-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

    Category :

    #Минтақа:#Кимга#нон#кимга#эса#жон#қайғуси

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up