Loading the player...

OzodNazar: “6 секунд” видеоси муаллифини Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан узр сўрашга нима мажбур қилди?

  • Сарлавҳага чиқарилган саволни, куннинг бошқа долзарб саволлари қаторида, OzodNazarнинг янги суҳбатдоши, ўзбекистонлик таниқли журналист ва блогерлардан бири Зафар Солижоновга бердик.
    Наманганлик дизайнер Шавкат Эгамбердиев Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унга мансуб бўлган Akfa, Artel ширкатлари ҳақидаги ҳажвий видеони ижтимоий тармоқларга тарқатгани учун узр сўради.
    “Газета уз”нинг 2 сентябрда хабар беришича, дизайнер Troll.uz тармоғи орқали 31 августда оммалашган видеони ҳам 1 сентябрда ўчириб ташлаган.
    “Видеода «6 секунд» деб ёзилган таксини ва автомашина орқа ойнасида пушти рангдаги калта пайпоқни кўриш мумкин. Ундан кейин видео муаллифи Шавкат Эгамбердиев елкасида кондиционер кўтарган ҳолда кўриниш беради ва чўнтагидан бир нечта доллар валюталарини чиқариб, ҳавога сочиб юборади. Сочилган пуллар CARTEL ва BRAKFA ёзувлари акс эттирилган иккита бино томон учади. Шунингдек, CARTEL биносининг пастида «любая монополия хороша» ва «духа нет» шиорлари ёзилган. Банкноталар шамол парраклари томон учади, бошқа томондан эса маиший техника востилари чиқади. BRAKFA деб ёзилган бино том қисмида костюм кийган битта эркак (тахминларга кўра, ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев) Gangnam Style услубида рақсга тушмоқда”, - деб тасвирлади видеони нашр.

    Category : Новости и политика

    #ozodnazar#ldquo#6#секунд#rdquo#видеоси#муаллифини#Жаҳонгир#Ортиқхўжаевдан#узр#сўрашга#нима#мажбур#қилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up