Loading the player...

Covid-19га қарши кураш. тиббиётчилардан “вирусни юқтирсам, ўзим айбдорман” деган тилхат олинмоқда

  • Коронавирус аниқланган беморлар даволанаётган касалхоналарнинг шифокор-ҳамширалари ва Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларидан тилхат олинмоқда.
    Бу ҳақда Озодликка хабар қилган ҳамшираларга кўра, “Covid-19ни юқтирсам, ўзим айбдорман” мазмунидаги тилхатларни ёздириш жорий ой бошидан бошланган.
    Озодлик боғланган шифохоналар масъуллари ўз ходимларидан айни мазмундаги тилхат олинганини инкор қилишди.
    Covid-19 га чалинган беморларни даволашга мўлжалланган Тошкентдаги шифохоналаридан бири ҳамширасининг Озодликка айтишича, улардан айни мазмундаги тилхат олинганига 10кунча бўлди:
    “4 ойдан бери ишлаб бунақа нарса ёздиришмаган. Карантинда икки ҳафта ўтириб келсам, шу нарсани ёздиришди. 10 кунча бўлди. Айтиб туришди мен ёздим. Сўзма-сўз эсимда йўқ. “Иш пайти коронавирус юқтирсам, ҳеч кимга даъвоим йўқ” деган мазмунда. Қўшним бошқа больницада санитарка бўлиб ишлайди. Ундан ҳам олишган”, деди ишдан ҳайдалиш хавфи сабаб исми очиқланмасликни сўраган тошкентлик ҳамшира қиз.
    Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг Тошкентдаги бўлимларидан бирининг Озодлик боғланган ходими ҳам айни мазмундаги тилхат ёзганини айтди:
    “Бу тилхат сэсчилар билан шифокорлардан олинмоқда. Булар компенсация тўланмаслиги учун шу фитнани қилишмоқда. Лекин жонини рискка қўйиб ишлаётган бизмизку.?! Сэсчилар ва шифокорлар орасида қанча одам касалликни юқтиряпти. Лекин ҳаммасини яширишмоқда. Ҳозирда шифохоналарда хаос юзага келган. Бизда ҳам шу аҳвол. Одам етишмаяпти. Бу кетишда ким ишлайди?”.

    Category : Новости и политика

    #covid#19га#қарши#кураш#тиббиётчилардан#ldquo#вирусни#юқтирсам#ўзим#айбдорман#rdquo#деган#тилхат#олинмоқда

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up