Loading the player...

Жаҳоннинг энг бой 500 одамидан икки нафари ўзбек, иккаласи ҳам Россияда яшайди

  • Наманганда туғилиб, айни пайтда Россияда фаолият юритаётган Алишер Усмонов 70-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 16 миллиард 300 миллион долларни ташкил қилган. Рейтингда айтилишича, унинг бойлиги бир йилда 2 миллиард долларга кўпайган.nnЎтган ойдаги рейтингда Усмонов 15,5 миллиард доллар бойлик билан 68-ўринни эгаллаган эди.nn1963 йилда Бухорода тўғилиб, бугунги кунда Урал тоғ-металлургия ширкатига раҳбарлик қилаётган Искандар Маҳмудов 4 миллиард 840 миллион доллар билан рейтингдаги 385-ўринда қайд этилди.nn2018 йилда Bloomberg Искандар Маҳмудов 2 миллиард 400 миллион доллар пул йўқотиб, Россияда камбағаллашган 14 миллиардер орасида 2-ўринни эгаллагани ҳақида ёзганди.nn2016 йилда Шавкат Мирзиëев ҳокимиятга келганидан бошлаб¸ Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов Ўзбекистонда турли лойиҳалар устида иш бошлагани расман хабар қилинган эди.nnЖумладан, президент Мирзиёев сўнгги марта 1 март куни Алишер Усмонов Намангандаги "Обод қишлоқ" дастури учун 50 миллион доллар ажратганини йиғилишлардан бирида айтиб ўтган. Бундан ташқари Усмонов Ўзбекистонга 7 миллиард доллар сармоя киритмоқчи экани тўғрисида ҳам хабарлар пайдо бўлган эди.

    Category : Новости и политика

    #Жаҳоннинг#энг#бой#500#одамидан#икки#нафари#ўзбек#иккаласи#ҳам#Россияда#яшайди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up