Loading the player...

Ўзбекистон: "Сиёсатга қарши" - вазир газетани судга берди - BBC Uzbek

  • Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманларо судида Ўзбекистоннинг янги тарихида мисли кўрилмаган маҳкама жараёни бошланган.nnМаҳкама Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Либерал демократлар партияси нашри бўлган “XXI asr” газетасига қарши даъвосини кўриб чиқади.nnМулозимга кўра, газета шу йилнинг 17 январь сонида чоп этилган “Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади?” сарлавҳали мақоласида унинг "шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаган”. nnТаҳририят бу даъволарни рад этади.nnАввалроқ Шерзод Шерматов ҳам Би-би-си билан суҳбатда журналистларнинг "вазир матбуот эркинлигига қарши" деган даъволарини рад этиб чиққанди.nnЭндиликда бу даҳанаки жанг маҳкамага кўчган. nnИжтимоий тармоқларда маҳкама жараёнининг Ўзбекистондаги сўз ва матбуот эркинлиги учун эҳтимолий оқибатлари борасида баҳслар бошланиб кетган.

    Category : Новости и политика

    #Ўзбекистон:#"Сиёсатга#қарши"#вазир#газетани#судга#берди#bbc#uzbek

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up