Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Швеция берган сиёсий бошпанада яшаётган таниқли имом Обид қори Назаров оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.nnОиласидан олинган маълумотга кўра, имомнинг ўпкасига инфекция тушган ва шу кунда жонлантириш бўлимида сақланмоқда.nn61 яшар Обид қори Назаров 3 кун муқаддам оғир аҳволда шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.nn"Ўпкасининг бир томонига инфекция тушибди. Ҳозир реанимацияда ётибди. Комага тушган эмас, аммо реанимация. Тўлиқ ухлатилган ҳолда бехуш. Аммо бугун уйғотамиз, дейишяпти", деди Озодлик билан мулоқотда имомнинг ўғли - Довудхон Назаров.nnАсли ўзбекистонлик имом Обидхон Назаров 2012 йилда Швециядаги уйи йўлагида суиқасдга учраб, 5 йил комада ётган эди. 2017 йилнинг февралига келиб, имом комадан чиққан ва доимий полиция қўриқлови остида яшаётган эди.