Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Москвадаги савдо марказлари яқинида кўчада намоз ўқиган 30 га яқин меҳнат муҳожири маъмурий жавобгарликка тортилди. Полиция намоз ўқиган муҳожирларни “митинг” уюштирганликда айблади.nnРоссия пойтахтининг Люблино мавзесида жойлашган йирик “Москва” савдо-ярмарка комплексининг 13- эшиги олдида намоз ўқиган 27 нафар марказий осиёлик муҳожир полиция томонидан ҳибсга олинди.nnМаҳаллий нашрлар ушланганлар Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия ва икки нафари Россия граждани экани тўғрисида хабар қилди. Кейинроқ икки нафар россияликдан ташқари қолган 25 меҳнат муҳожири Россия Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 20.2- моддаси, 5- қисми асосида, яъни “митинг, намойиш, юриш ёки пикет уюштириш тартиб қоидаларини бузганликда” айбланди.nnМуҳожирларни ҳибсга олган ва жавобгарликка тортган Москванинг Жануби-шарқий округи бўйича Ички ишлар бошқармасида Озодлик сўровига бу ҳодиса борасида маълумотга эга эмасликлари ва расмий хат билан мурожаат қилишни сўрашди.nn- Хато қилмасам, “Московская газета”да аллақандай “манбага” иқтибослар берилган. Бизга ҳозирча бундай маълумот келиб тушмаган. Шу боис муҳожирлар намоз ўқигани учун жавобгарликка тортилганини на тасдиқлай, на инкор эта оламан, деди ўзини таништирмаган ЮВАО полиция бошқармаси навбатчи офицери.