Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан шериклик ва ҳамкорлик битимини янгилашга тайёргарлик кўряпти.nnБу шартнома имзоланишидан олдин Европа Парламенти депутатлари Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий ислоҳотларда илгари силжишга эришишини, инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлигига қатъий риоя қилишини истайдилар.nnЕвропарламент Ўзбекистон ҳукуматига тавсия этган ҳисобот 26 март куни Евродепутатлар томонидан маъқулланган.nnБу ҳисоботида Европа қонун чиқарувчилари Иттифоқ раҳбариятини Ўзбекистондаги ислоҳотларни диққат билан кузатиб боришга чақиради.nnЕвродепутатлар Ўзбекистондаги суд тизимининг чиндан ҳам мустақиллигига олиб келадиган сиёсий ва демократик ислоҳотлар тўла ижро этилиши устидан мониторинг олиб боришни маслаҳат беради.nnШунингдек, чин рақобатга асосланган сайлов натижасида Ўзбекистонда ҳақиқий мустақил парламентни барпо этиш лозимлиги урғуланган Европарламент ҳисоботида.nnЕвродепутатлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш, гендер тенглигини таъминлаш ва матбуот эркинлиги йўлида кўпроқ қадамлар ташланишини истайдилар. nnЕвропа Парламенти Ўзбекистонда сиёсий тутқунлар озодликка чиқарилганини олқишлаган, бироқ Ўзбек расмийлари "бу тутқунларнинг тўла реабилитация қилиниши, дори-дармон ва даволанишга эга бўлишларини кафолатлашлари" зарурлигини уқтирган.nnЕИ билан Ўзбекистон ўртасидаги Комплекс шериклик ва ҳамкорлик шартномаси 1999 йили имзоланган ва ҳозирги пайтда Тошкент ва Брюссел ушбу битимни янгилаш мақсадида музокаралар олиб бормоқда.nnШвецияда жойлашган Марказий Осиё Жамиятининг раиси Пўлат Охунов айтишича, Европапарламент тавсиялари жуда муҳим.nn"Чунки бу тавсиялар асосида Еврокомиссия Ўзбекистон билан бўладиган музокараларда ўз позициясини ишлаб чиқаради", дейди Пўлат Охунов.