Loading the player...

Мева экспортчиси: "Ўзавтосаноат" собиқ раҳбари туфайли $2,5 млн жаримага тортилдим

  • Сурхондарёлик тадбиркор Бахтиёр Баротовнинг Озодликка арз қилишича, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси бошқарув кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Тоҳир Жалилов назорати остида хорижга экспорт учун мева-сабзавот тайёрлаб берган, аммо унинг ширкати касодга учраши оқибатида, давлат томонидан 2 685 011 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.nn2015 йилдан бошлаб уч йил давомида "Мева Сабзавот Экспорт Сурхон" МЧЖ раҳбари бўлган Бахтиёр Баротов 2018 йил декабридан буён Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167- моддаси бўйича ("Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш") айбланмоқда.nnБахтиёр Баротов устидан қўзғатилган иш юзасидан Озодликка изоҳ берган Ўзбекистон Бош прокуратураси айни иш Бош прокуратура юритувида мавжудлигини айтиши мумкинлигини билан чекланди.nnАммо Бахтиёр Баротов бунинг учун ҳозирда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компаниясига раҳбар бўлган Тоҳир Жалилов жавобгар деган ишончда.nnБахтиёр Баротов илгари сурган иддаолар бўйича Озодлик ҳозирда раиси бўлган Тоҳир Жалиловдан изоҳ ололмади.nn"Ўзавтосаноат"чи назорат қилган мева-сабзабот экспортиnn57 яшар Бахтиёр Баротовнинг айтишича, у ва Тоҳир Жалилов ўртасидаги ҳамкорлик 2015 йилда “Мева Сабзавот Экспорт Сурхон” МЧЖси ташкил этилгандан сўнг бошланган.

    Category : Новости и политика

    #Мева#экспортчиси:#"Ўзавтосаноат"#собиқ#раҳбари#туфайли#$2#5#млн#жаримага#тортилдим

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up