Include this script into your page along with the iframe for a responsive media embed
Украина 31 мартга белгиланган президент сайлови давомида мисли кўрилмаган даражада кенг кўламли киберҳужумларга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Украина Хорижий разведка хизмати (СЗРУ) билдирдиnnСЗРУ 27 мартда эълон қилган билдирувда “Россия президент сайлови куни жараён легитимлигига путур етказиш мақсадида Украина Марказий сайлов комиссияси ҳамда туман сайлов комиссиялари серверларига мисли кўрилмаган даражада кенг кўламли киберҳужумларни амалга оширишга бел боғлаган”, дейилади.nnРоссия 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олиб, мамлакат шарқида россияпараст айирмачиларни дастаклай бошлаганидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар совиб кетди.nnКиев Россияни бундан аввал ҳам ўз компьютер тармоқлари ҳамда энергия инфратузилмаларига ҳужум қилишда айблаган. Масалан, 2015 йилги киберҳужум ортидан ғарбий Украинада электр энергияси таъминоти қисқа муддатга узилиб қолган эди. Ўшанда Украина ҳужум ортида Россия турганини иддао қилган эди.nnЕвропа Иттифоқининг дезинформацияга қарши курашувчи гуруҳи ҳам сайлов арафасида Украинани Россиянинг “одатий агрессияси” ҳақида огоҳлантирди.nnУкраина президенти сайловида 29 номзод беллашади. Сайловолди сўровлари амалдаги президент Петро Порошенко, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ҳамда актёр ва қизиқчи Владимир Зеленский олдинда эканлигини кўрсатмоқда.