Loading the player...

Ялтада ўзбек муҳожирлари заҳарланди

  • Қрим яриморолида жойлашган Ялта шаҳрида туғилган кунни нишонлаш чоғида заҳарланган 10 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилди. Ялта шаҳар инфекция шифохонасида заҳарланган ўзбек муҳожирлари ҳаёти хавф остида эмаслигини билдиришди.nn23 март куни Қрим яриморолининг Ялта шаҳри ҳудудида жойлашган “Зори России” (олдинги номи “Зори Украини”) санаторийсидан шаҳар касалхонасининг юқумли касалликлар бўлимига озиқ-овқатдан заҳарланган 10 нафар меҳнат муҳожири олиб келинди.nnЯлта мэрияси матбуот хизмати раҳбари Олег Главатский уларнинг ҳаммаси Ўзбекистон гражданлари эканини тасдиқлади.nnУ оромгоҳ яқинидаги объектни қуриш билан шуғулланаётган Ўзбекистон фуқаролари туғилган кунни нишонлаш пайтида тез айнийдиган маҳсулотни истеъмол қилганларини тасдиқлаб, Озодликка деди:nn- Аввалида улар сони 10 киши экани тўғрисида маълумот бор эди. Ҳозир улар инфекция бўлимида. Қолаверса, бу можарога бизнинг алоқамиз йўқ - улар хусусий санаторий ҳудудида яшаб келишган, улар хусусий ташкилот қурилишида ишлашган. Улар ишчилардан бирининг туғилган кунини нишонлаётганида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотидан заҳарланишган.

    Category : Новости и политика

    #Ялтада#ўзбек#муҳожирлари#заҳарланди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up