Loading the player...

Қозоғистоннинг иккинчи президенти қасамёдга келтирилди

  • Қозоғистон Сенатининг раиси Қосимжўмарт Тўқаев 20 март куни вақтинча президент сифатида қасамёдга келтирилди. Конституцияга мувофиқ¸ Сенат раиси амалдаги президент ўз вазифасини бажаролмай қолганида ёки истеъфо берганида навбатдаги сайловга қадар президент ваколатини бажариб туради.nnТўқаевни қасамёдга келтириш маросими қозоқ парламенти палаталарининг қўшма йиғилишида, маҳаллий вақт билан соат 12да ўтказилди.nnҚозоғистонни 30 йил мобайнида бошқарган 79 яшар Назарбоев 19 март куни халққа қилган жонли телемурожаатида истеъфога чиққанини билдирган эди.nnНазарбоев ўз истеъфоси ҳақида баёнот берар экан Тўқаевни: “Қозоғистонни бошқариш учун биз ишонч билдирадиган одам”, деб атаган эди.nnЯнги президент ишни Назарбоев номини абадийлаштиришдан бошладиnnҚосимжўмарт Тўқаев президент сифатида қасамёдга келтирилганидан сўнг сўзлаган нутқини Нурсултон Назарбоевни алқашга бағишлади.nnЯнги президент Назарбоевни Қозоғистоннинг “абадий элбошиси, миллат отаси” қаторида сифатлади ҳамда унинг номини абадийлаштириш йўналишида қилинадиган ишларни санаб ўтди.nn-Пойтахтимиз президентимиз номи билан Нурсултон деб аталиши лозим. Мамлакатимиз пойтахтида Қозоғистоннинг биринчи президенти шарафига монумент ўрнатилади. Барча шаҳар ва вилоят марказларининг асосий кўчаларига Нурсултон Абишевич Назарбоев номи берилади. Мен элбошимиз мамлакатимизнинг энг олий мукофоти -Халқ қаҳрамони унвонига муносиб деб ҳисоблайман. Унинг суратлари давлат ва бошқа барча муассасаларда давлат рамзи сифатида сақланиб қолинади. Парламент қабул қилган қонунга асосан Нурсултон Абишевич Назарбоев умрбод ва ягона элбоши-миллат отаси бўлиб қолади, -деди Қосимжўмарт Тўқаев ва нутқи сўнггида Назарбоевга Халқ қаҳрамони унвонини гулдурос қарсаклар остида топширди.

    Category : Новости и политика

    #Қозоғистоннинг#иккинчи#президенти#қасамёдга#келтирилди

    0 Comments and 0 replies
arrow_drop_up